Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар: “Аллоҳ таоло ҳадиси
қудсийда марҳамат қилурки: “Бандам ўзини-ўзи ўлдириб, Менинг унга берган
умримга шукр қилмай, шошилди. Шунинг учун унга жаннатни абадий ҳаром қилдим”.
Ўзини
жонига қасд қилиш хар замонда содир бўлиб турадиган воқеа. Бошқа динларда қанақа
билмадим-ку, лекин Ислом динида бу нарса қаттиқ қоралангани барчага аён. Бу хақида Қуръони Каримда хам, хадисларда кўп зикр этилган. Хар бир мусулмон одам ўз жонига қасд қилиши катта гуноҳлигини, ундайларга жаннат ҳаром бўлишини эшитганлигига шубҳа йўқ. Лекин баъзи
пайтлари ўз жонига қасд қилган одамларни эшитиб ҳайрон қолади одам. Нима
сабабдан ўз жонига қасд қилганларни хар хил сабабини эшитганмиз. Кимдирни катта
қарзи бор, кимдир қиморда бор нарсасини ютқазган, кимдир иснодни кўтаролмаган ва
хаказо. Баъзан ўзига тўқ, ижтимоий келиб чиқиши яхши одамларни хам ўз жонига
қасд қилганини эшитиб ҳайрон қоламан. Ўз жонига қасд қилиш қанақадир
касалликмикин балки.
Ўзини ўзи ўлдириш нақадар оғир
гуноҳлигини Пайғамбаримиз бундайларга жаноза намозини ўқимаганларидан хам билса бўлади. Жума намозларида хам бу хақида маърузалар бўлиб туради. Лекин
кўпчилик қори акалар ўз жонига қасд қилганаларга эҳтиёт шарт жаноза намозини
ўқиб қўйишади. Сабаби сўралганда " биз бандамиз, бу ишни қилганлар
мусулмон бўлишган, биз жаноза намозини ўқиб қўяверамиз, уёғи Яратганни хукмига
боғлиқ" деган жавобни беришган.
Хаммамизни бунақа гуноҳи кабира қилишдан Яратганни Ўзи асрасин!
Комментариев нет:
Отправить комментарий