Общее·количество·просмотров·страницы

Общее·количество·просмотров·страницы

среда, 6 мая 2015 г.

     Твиттер хақида.

     Аввало твиттер ижтимоий тармоғидан рўйхатда ўтишимга нима сабаб бўлганини айтиб ўтсам. Деярли ҳар куни ОАВ да палончи машҳур инсон ўз твиттерида маълум қилди, пистончи твиттерда қўйган расми катта шов-шувга сабаб бўлди, деган хабарлардан кейин қизиқиб, твиттердан 2011 йил сентябр ойида рўйхатдан ўтдим. Дастлаб, кўпчилик қатори твиттерни унча тушунмаганман. 
    Мани ижтимоий тармоқлар бўйича фикрим: хамма ижтимоий тармоқлар аввало машҳур инсонлар учун кўпроқ фойдали. Машҳур инсонлар ўз шахсий аккаунтларига обуначи ёки фолловерларни миллионлаб бемалол йиғади, масалан,оддий инсон йиллаб йиға олмайдиган фолловерлар сонини машҳур одам ижтимоий тармоққа аъзо бўлган куниёқ ортиғи билан йиға олади. Оддий мисол: Девид Бекхем 2 май куни яъни ўзини туғилган кунида "Инстаграм" ижтимоий тармоғидан рўйхатдан ўтди ва 5 соат ичида 1,8 млн обуначини йиғди. 
       
     Твиттерда фолловери яъни Сиз ёзган фикрни ўқиб борадиган инсонлар кўплиги муҳим жиҳат саналади. Твиттерда қандай қилиб фолловер йиғишни машҳур йўли борлигини кўпчиликка маълум(дир). Бу усулни қўлламайдиганлар хам талайгина. Шахсан ман ушбу усулни қўллаганлар қаторидаман. Бу қанақа усул, бу ёппасига фоллов, кейин тескариси. Ман сал бошқача йўл тутганман. Кўпчиликни фоллов қилганман, маълум муддат ўша фоллов қилган профиль эгаларини твитларини ўқиб, хулоса қилиб, маъқул келгани фолловерларим рўйхатида қолган, маъқул келмаганлари, умуман твит ёзмайдиганлари анфоллов. Бу усулни баъзида хазил  хам қилиб туришади. Лекин вақт ўтган сари фолловерларин сони ошмагандан кўра, шу усул билан кўпайтирганни ёмон томони йўқ манимча. Муҳими сиз ёзган твитингизни имкон қадар кўп одамга ўқиши маъқул деб биламан. 

    Масалан қуйидаги профиль эгаси хам ўша усулни қўллаган, 989 фолловга атиги 75 та инсондан жавоб қайтган) МФО.



     Твиттерда ҳар хил профил эгалари бор. Масалан, сан ёзган твитни кунда бўлмаса хам кунора, ҳафтадами РТ қилиб туришади, ёзган твитинга юқори баҳо беради, лекин сани фоллов қимийди) Мана кечаги мисол).



    Твиттерда бир нарсага тушундим. Фолловерлариз сони 1000 ёки ундан кўп бўлса, кунига ўртача 5-6 та профиль эгалари Сизни фоллов қилишади.  Бу твиттердан янги рўйхатдан ўтган профиллар манимча. Деярли хаммаси твит ёзмаган. Очиғи, бу нарса мани унча қизиқтирмий қўйди. 



   Твиттер қоидаларига ўзгартириш киритиш ҳақида икки оғиз. Хозирги пайтга келиб анча ўзгартириш қилинди. Лекин манимча қуйидаги 2 та ўзгартиришни киритиш керак деб хисоблийман:

  1. Фолловерларини қанчаси онлайндалигини кўрсатадиган қилиш.
  2. Ёзган твитинг кимлар ёки қанча одам кўрганини кўра олиш (худди Фейсбукка     ўхшаб. Лекин бугун шунақа функция қўшилганини твиттерда ўқидим)
   
   Твиттер хам бир виртуал оила. Кўпчиликлашиб юртимиздагими ё дунёдаги ўзгаришларни, муҳим ҳодисларни твиттерда муҳокама қилиш манга ёқадиган жиҳатлардан бири. Одамни фикрлаш доираси ошади. Умуман твиттер хозирги кунда мани ҳаётимда энг муҳим ижтимоий тармоққа айлан(ди)ган. Жамоат транспортида, қаердадир навбат кутаётганда ёки зерикарли даврада ўтирганда шахсан манга твиттер роса ас қотади. Яна бир нарса. Ким қанча одамни фоллов қилган бўлса, ўша хаммани твитларини имкон қадар ўқиб борар, кимдир 50% ўқир, лекин ман деярли 95% фоллов қилган инсонларимни твитларини ўқиб бораман.