Общее·количество·просмотров·страницы

Общее·количество·просмотров·страницы

среда, 15 апреля 2015 г.

Жанозада...

Бу мавзу хақида анчадан бери ёзмоқчийдим аслида. Мана бугун насиб қилган экан. Мусулмонмиз, хаммамиз жаноза намозида қатнашамиз. Кўп кузатаман, жаноза намозига келган жуда кўпчилик шунчаки, танишини, ё хўжайинини, ё дўстини фарқи йўқ, асосан бошига мусибат тушган таниш инсонига кўриниб қўйишга, худди олий даргоҳ муассасаларида кўпчилик талабалар йўқламадан ўтгани келишади-ку, худди шунақа вазиятга ўхшатаман.

Сиз хам сезгандирсиз, кузатгандирсиз (балки бевосита шу жараёнда қатнашгандирсиз) жанозага келганлар кичик-кичик гуруҳларга бўлиниб, 3-4 кишидан давра қуриб, чеккароқда хар-хил  (асосоан дунёвий)мавзуда суҳбат қуришади. Кимларнидир қўлида сигарет, кимдир сўкинган ва хоказо.  

Шахсан ман жаноза намозига борганимда иложи борича дунёвий гаплардан гаплашмасликка харакат қиламан, бир чеккада туриб, кечагина соғ-саломат юрган , бугун эса сўнгги манзилга кетаётган майит хақида ўйлийман. Яқинини йўқотган инсонга ичимда дуо қиламан, ўзимга яқин инсон бўлса ёнида туриб, Яратгандан сабр тилийман. Бу нарса хаммани бошида бор.

Яна бир нарса! Масалан 1 ойча олдин бир жанозада қатнашдим, ўша жанозада яна бир таниш инсонга кўзим тушди, у худдики қаерга келганини билмагандек, бемалол бошқалар билан дунёвий мавзуда суҳбат қурмоқда (албатта ташқаридан шунақа кўрнади, балки вазият бошқачадир). Орадан бирон ҳафта ўтгандан кейин айнан ўша инсонни жанозасига борамиз. Ана бу вазият одамни анча ўйлантириб қўяди, фикрлашга ундийди. Жонимиз омонатлигини чуқурроқ ҳис қиламиз.

Бугун ман жанозага бордим. Синфдош қизимизни 39 ёшга кирган турмуш ўртоғи бахтсиз ҳодиса туфайли оламдан ўтди. Жаноза намози маърузасида домла бир гапни куйиниб айтди ва бу гап аччиқ бўлса хам ҳақиқат эди:
"Биродарлар, бир нарса мени хафа қилди. Жаноза келган инсонларни орасида овоз чиқариб кулганларни кўрдим. Эй, инсонлар, биз хамма нарсадан ибрат олишимиз керак. Мана хозир кеча соғ-саломат юрган ёш йигитни сўнгги манзилга кузатяпмиз. Буни кўриб фикр қилишимиз керак. Майитни яқинларига сабр тилайлик, далда бўлайлик, кулгандан кўра. Бу ишимиз мусулмончиликка хам зиддир!"

Бу дунёда хаммамиз омонатмиз. Хар кимга хулоса ўзидан.