Бу ҳаётда хамма нимагадир интилади, ўз мақсади учун курашади. Бу оддий ҳаёт қонуни. Хар кимни ўзига яраша ҳаёт ва ундаги ходисалар ҳақида фикри бўлади. Хар ким нимагадир эришиш учун қўлидан келганини қилади. Нимагадир эриши учун одатдагидек нимадандир воз кечади.
Ўз юртида нимагадир эришолмаган, тўғрироғи ўзини қониқтирадиган эҳтиёжларга қаноат қилмагани учун чет элга ишлагани боради. Шахсан ман, чет элга чиқиб, у ерда йиллаб оиладан узоқда меҳнат қилишни умуман хохламасдим. Чет элга чиққан одам билади, мусофирчилик осон эмас (айниқса илк кунларда). "Мусофир бўлмагунча мусулмон бўлмайсан" деган гапни чет элга чиққанлар кўпроқ билишади. Тўғри, кимдир мажбурликдан чиқар, ким учундир бу оддий холдир.
Чет элга кетаётганда мани хар доим бир фикр чулғаб олади: келгунимча оиламдигалр соғ- саломат юришсин-да, қариндошлар уруғлар тинч бўлишсин. Инсонмиз, хаёлга хар ўйлар келади. Сир эмас, кўпчилик чет элга иқтисодий томон учун, оиласини келажагини ўйлаб кетади. Ман бу билан нима демоқчиман, ёзишимдан мақсад нима? Мани бир воқеа хали хам таъсирлантиради.
Бир улфатимиз бор, тўғрироғи бир курсдошимизни ўртоғини синфдоши), бизани кругга қўшилиб қолган. Хуллас, шу бола ишлаш мақсадида Лондонга кетди. Бошида тинч ишлади. Лекин бир куни ухлаб ётганида унга бир турк пичоқ билан ташланаётганда уйғониб кетиб, дархол ўзини 2-қаватдан ташлади. Оёқ қўли синди. Тошкентга келиб даъволанди. Маълум бир муддатдан сўнг яна кетди. Бу сафар унданам даҳшатлиси рўй берди. У сафардалигида энг азиз инсонларидан бири онасидан айрилди. Хамма четга ишлагани кетганларни мақсади нима бўлади, албатта кўпроқ пул топсам, ота-онамни хурсанд қилсам, тўй қилсам ва хакозо. У бола хали уйланмаганди. Энди тасаввур қилинг, у болани аҳволини. Шунча йил катта қилиб, яхши ниятларда катта қилган боласи ўз онасини сўнгги манзилга кузата олмаса. Бу даҳшат, манимча.
Уйида бу аҳвол, ўзи неччи минг километр узоқда. Қўлидан хеч нарса кемийди, оёқ қўли боғлангандек гўё. Энди миллион топсаям, нима фойда. Онаси тўйини кўрмади. Армон.
2012 йил 3 июнь куни у уйланди лекин тўйда бўлишга энг хақли инсон ОНА йўқ эди. Ман куёв болани, отаси ва опа-сингилларини кузатдим. Юзидан билинмаса хам ичидан нима ўтгани ўзларига аён.
Комментариев нет:
Отправить комментарий