Айни пайтда пойтахтимизда кенг кўламда қурилиш, ободонлаштириш ишлари амалга оширилаётганига гувоҳи бўлиб турибмиз. Пойтахт - азалдан ҳар бир мамлакатнинг юзи, бош шаҳрилиги барчамизга маълум. Тошкентни янада чиройли қилиш, аҳоли(си) учун қулайликлар яратиш ва туризмни ривожлантириш бўйича изланишлар олиб борилаётганлиги, ҳалқаро ташкилотлардан кўзга кўринган экспертлар, лойиҳачилар таклиф қилинаётганлиги ҳар биримизни хурсанд қилиши табиий. Шахсан мендан айни пайтда пойтахтимизни янада чирой очиши учун яна нималар қилиш керак, деб сўралса, менинг жавобим: пойтахтда фаввораларни кўпайтириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича бошқача ёндошув керак, деб жавоб берган бўлар эдим. Дунё тажрибасидан келиб чиқсак, кўпгина машҳур ва ривожланган мамлакатларда, айниқса пойтахт шаҳарларида фаввораларни кўплиги шаҳар чиройига салмоқли ҳисса қўшиши инкор этиб бўлмас ҳақиқатдир.
Тан олиш керак керак, пойтахтимизда бу борада етарли даражада ишлар амалга оширилмаган деб ҳисоблайман. Муаммони ҳамма билади, лекин ҳар бир муаммо ечими билан, ҳал қилиш бўйича таклифлар билан айтилиши керак, деган ёзилмаган қоидага кўра, пойтахтнинг қайси жойларига фавворалар қуриш керак, деган саволга ўз таклифларимни билдириб ўтсам. Демак,
1. Бир неча кўчани кесиштирувчи айланма. Мўлжал: Grand Mir Hotel 2. Чилонзор-Оқтепа мавзеси. Янги қурилган ер усти йўли ёнида |
3. Буюк ипак йўли
метроси. (тахминан 15 йилча олдин бу жойда кичик бўлсаям фаввора бор эди)
Куни кеча "Роҳат" айланма йўлида қурилиш ишлари бўлаётганига гувоҳ бўлдим. Бироздан кейин эса унинг қанақа кўринишга эга бўлиши акс этган фотосуратларини кўрдим. Олдинги кўрнишидан анча чиройли, лекин бу жойгаям ҳам фаввора қурилса, янаям чиройли бўлар эди.
Пойтахтни янада яшил шаҳарга айлантириш, кўкаламзорлаштириш учун қандай ишларни амалга ошириш керак? Менинг фикримча, мажнунтол дарахтини кўпроқ экиш керак. Тошкентда мажнунтол экилган жойлар кам бўлсада бор, айнан ўша жойлар барибир чиройли манзарани акс этиб турибди. Тўғрисини айтганда, шу пайтгача экилган арча, айниқса сосна каби манзарали дарахтларни дуч келган жойга пала-партиш экиш ўзини оқламади деб ҳисоблайман. Кўп кузатаман, ушбу манзарали дарахтлар бетартиб экилган ёки етарли даражада парвариш қилинмаганми, билмадим, лекин ҳаммаси ҳар ҳил ўсган, бири баланд, бири паст, баъзилари умуман ривожланмаган ва ҳ.з. Бу эса хунук манзарага айланган.
Албатта, маслаҳат бериш осон, лекин пойтахтни гўзал, обод бўлишини, яшил шаҳарга айланишини ҳаммамиз хоҳлаймиз. Бу таклифлар пойтахтни кундан кун чирой очишида тинмай меҳнат қилаётган мутасадди раҳбарларга сал бўлсада ёрдам бўлса, деган кичик ният бор холос.
Комментариев нет:
Отправить комментарий